"ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ МЕҲНАТ КОДЕКСИ" НИНГ МАЗМУНИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
Жорий йилнинг 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида"ги [ЎРҚ-798 сонли] қонунни имзолади.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд шаҳридаги Халқ қабулхонаси томонидан Самарқанд шаҳридаги 8-умумтаълим мактабида шаҳардаги барча умумтаълим мактабларининг кадрлар билан ишлаш инспекторлари иштирокида ушбу қонун мазмун моҳияти тўғрисида семинар ўтказилди.
Семинарда Самарқанд шаҳар Адлия бўлими ҳамда аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази масъул ходимлари томонидан маърузалар қилиниб, семинар иштирокчиларини қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
25-Noyabr, 2022-yil 19:39 |