Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

Murojaatlar

Мурожаатлар

Primary tabs

Самарқанд шаҳар ҳокимлигига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида маълумот

Жами мурожаатлар Мурожаатларни шакллари
Шахсий ва сайёр қабуллар (Оғзаки мурожаатлар)  Ёзма мурожаатлар Электрон мурожаатлар                
2019 й 2020 й 2019 й 2020 й 2019 й 2020 й 2019 й 2020 й
11 549 5 343 776 560 10 773 4 783 0 0

 

Шаҳар ҳокимлигига келиб тушган кириш ҳужжатлари ва уларнинг ҳокимлик тизимида ижро ҳолати тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Шаҳар ҳокимлигига келиб тушган ҳужжатларни рўйхатга олиш ва ижрога қаратишда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги
12-сонли, 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2018 йил 11 сентябрдаги 1621-Қ сонли қарорлари талаблари асосида амалга оширилмоқда.

Шаҳар ҳокимлигига 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 4606 та ҳужжатлар; - шундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 52 та Фармони, 95 та Қарорлари ва 6 та Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг 164 та Қарор ва 24 та Фармойишлари, Вилоят ҳокимининг  139 та Қарор ва 35 та Фармойишлари, 1066 та баён ва чора-тадбирлар режаси, ҳамда 3025 та топшириқ ва хатлар кирим қилинган.

Мазкур ҳужжатларни ижрога қаратиш мақсадида шаҳар ҳокимининг 125 та қарорлари, 30 та фармойишлари қабул қилинган.

Бироқ, таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки шаҳар ҳокимлигида юқори ташкилотлардан келган хужжатлар билан ишлаш тизими талаб даражасида эмас.

  1. Самарқанд шаҳар ҳокимлигида 2020 йилнинг 3-январидан буён Is_DocFlow, EXAT электрон ҳужжат айланиш тизими орқали 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 4606 та ҳужжатлар келиб тушган, шундан 3709 та (80.53%) ҳужжатлар ижроси таъминланганмуддати бор 83 та (1.8%), 632 та (13.94%) ҳужжатлар ижроси таъминланмаган (Ўз вақтида ёпилмаган).

Кириш ҳужжатлари ижроси таҳлил қилинганда Ўринбосарлар раҳбарлигидаги комплекслари кесимида, қуйидагича:

  • Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эгамов раҳбарлигидагида; Жами: 1602 та шундан бажарилган – 1330 та (83.03%), муддати бор 66 та, бажарилмаган 206 та (12.86%).
  • Шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Р.Олимов раҳбарлигида;

Жами: 1274 та шундан бажарилган – 884 та (69.39%), муддати бор 125 та, бажарилмаган 265 та (20.80%).

  • Шаҳар ҳокимининг ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Э.Раджабов раҳбарлигида;

Жами: 791 та шундан бажарилган – 705 та (89.13%), муддати бор 31 та, бажарилмаган 55 та  (6.96%).

  • Шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ш.Эшонқулов раҳбарлигидаги;

Жами: 1191 та шундан бажарилган – 1145 та (96.1%), муддати бор 35 та, бажарилмаган 11 та (0.93%).

  • Шаҳар ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи А.Маматов рахбарлигида

Жами: 508 та шундан бажарилган – 394 та (77.56%), муддати бор   19 та, бажарилмаган 95 та (18.70%).

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи А.Маматов раҳбарлигида Is_Doc Flow электрон ҳужжат айланиш тизими орқали 2020 йилда жами 508 та ҳужжат ва топшириқлар юборилган, шундан 19 таси муддати бор. Демак, А.Маматов раҳбарлигида жами 95 та (18.70%) ҳужжатлар (ижро муддати бузилибижроси таъминланмасдан қолмоқда. Вилоят ҳокимининг 05.11.2020 йил 175-Қ сонли қарори назорат рақами 132/01-22 (15 кун муддати ўтган).

 

  1. Кўпчилик ҳолатларда ўринбосарларнинг “Вазирлар Маҳкамаси ёки вилоят ҳокимлигининг чора-тадбирлар режаси “Маълумот ва ижро учун қабул қилинди” сўзлари билан ёпилиб келинмоқда. Аслида шу каби жавоб хатини имзолайдиган айрим ўринбосарлар жавоб хатининг асосига эътибор қаратишсалар мақсадга мувофиқ бўлишарди.
 
 
21-Aprel, 2022-yil | Ijtimoiy