Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

САМАРҚАНД ШАҲРИДА 31 НАФАР БОЛАГА 12 МИЛЛИОН СЎМЛИК КИЙИМ-КЕЧАК, ДОРИ-ДАРМОН ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ ТЎПЛАМИ ЕТКАЗИЛДИ

Самарқанд шаҳрида 31 нафар болага 12 миллион сўмлик кийим-кечак, дори-дармон ва озиқ-овқат тўплами етказилди

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви ташаббуси билан Миллий тикланиш демократик партияси вилоят кенгаши ҳамда “Самарқанд дори-дармон” АЖ билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳридаги “Илмобод” маҳалла марказида Илмобод ва Ҳунармандлар маҳаллаларида истиқомат қилаётган ногиронлиги бўлган, чин етим фуқароларни озиқ-овқат, кийим-кечак маҳсулотлари ҳамда дори-дармон билан таъминлаш мақсадида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида хайрия тадбири ташкил қилинди.

Тадбир давомида 31 нафар болага фонд томонидан ҳомийлик асосида 12 миллион сўмлик мактаб формалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ўқув қуроллари, Миллий тикланиш демократик партияси вилоят кенгаши томонидан эсдалик совғалари ҳамда “Самарқанд дори-дармон” АЖ томонидан эҳтиёжи бор фуқароларга бепул дори-дармон воситалари тарқатилди.

Тадбир сўнгида байрам дастурхони ташкил қилинди.

 
 
22-Avgust, 2022-yil 17:01 |