ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВА ЁНҒИНЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун Самарқанд шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан шаҳар ҳудудида ҳафтанинг чоршанба куни ўтказилган “Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар профилактикаси куни” тадбирига шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилот вакилларини жалб қилинди.
Тадбир давомида шаҳар худудида жойлашган 83 та маҳаллаарда Давлат ёнғин назорати мансабдор шахслари, ИИБ ва маҳалла фаоллари ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда уйма-уй юриб 345 та хонадонларда ҳамда ёнғин қутқарув қисми шахсий таркиби ходимлари томонидан 620 та хонадонларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати текширувдан ўтказилиб, 1520 та фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, аҳоли яшаш хонадонларида аниқланган камчиликлар юзасидан 10 та маҳалла фуқаролар йиғинларида муҳокамалар ўтказилди. Жумладан, 2 та қурилиш ишлари олиб борилаётган объектларда, 4 та давлат тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда, 1 та мактабгача таълим муассасаси ва 15 дан ортиқ хўжалик юритувчи субектларга қарашли корхона ва ташкилотларда профилактика кўрик ва учрашувлар ўтказилди.
Тадбир сўнгида савол-жавоблар бўлиб ўтди.