САМАРҚАНДГА ХИТОЙДАН 2 ТА АВТОБУС ВА 40 МИКРОАВТОБУС СОВҒА СИФАТИДА КЕЛТИРИЛДИ
Келгуси ҳафтада Самарқандда ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги саммити муносабати билан Хитой Халқ Республикаси томонидан мезбон давлат – Ўзбекистонга 2 та автобус ва 40 та микроавтобус олиб келинди.
Хитой Халқ Республикаси ҳукуматининг совғаси сифатида “Yutong” заводи вакиллари томонидан тақдим этилган автобусларни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев қабул қилиб олди.
Тадбирда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида алоқалар барча соҳаларда мустаҳкамланиб бораётганлиги, бу транспорт воситалари нуфузли саммитнинг юксак савияда ўтказишга ёрдам бериши таъкидланди.
19-Sentabr, 2022-yil |