Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

УНИВЕРСИТЕТ ХИЁБОНИНИНГ ПИЁДАЛАР ҲАРАКАТЛАНАДИГАН БИР ҚИСМИДА ВАҚТИНЧА ЎЗГАРИШ БЎЛАДИ

Университет хиёбонининг пиёдалар ҳаракатланадиган бир қисмида вақтинча ўзгариш бўлади

     Самарқанд шаҳридаги Шоҳрух Мирзо кўчасининг Университет хиёбони билан кесишган қисмидан Алишер Навоий номи билан аталувчи кўчасигача жойлашган Самарқанд давлат университети биносининг бир қисмида бузилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади. 

Шу муносабат билан иш жараёнлари олиб бориладиган ҳудудда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида пиёдалар йўли вақтинча ёпилишини маълум қиламиз. Ишлар якунлангунга қадар фуқароларнинг хавфсиз ҳаракати учун ободонлаштириш ишлари олиб бориладиган ҳудудда пиёдалар ҳаракати учун алоҳида йўл ташкил қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ишлар мазкур бино маънан эскиргани ва ҳудудни теварак-атрофга ҳамоҳанг ҳолатга келтириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 
 
30-Aprel, 2022-yil 13:50 |