Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎТКАЗИЛАЁТГАН "СЎҒД-2022" VIII ХАЛҚАРО САВДО ЯРМАРКАСИДА САМАРҚАНД ВИЛОЯТ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҲАМ ФАОЛ ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Тожикистон Республикасида ўтказилаётган "Сўғд-2022"  VIII Халқаро савдо ярмаркасида Самарқанд вилоят делегацияси ҳам фаол иштирок этмоқда

Жорий йил 17-18 июнь кунлари Тожикистон Республикаси Сўғд вилоятида “Сўғд-2022” VIII-Халқаро савдо ярмаркасига Самарқанд вилояти делегацияси таклиф этилган эди. 
Ушбу делегация таркибида Самарқанд шаҳар ҳокимининг Инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари  Раджабов Эркинжон Фазилович ҳам иштирок этмоқда. 


Ташриф давомида  вилоят делегацияси Тожикистоннинг “Тожикистон-Ўзбекистон” савдо палатаси ва ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси ҳамкорлигида 17-18 июнь кунлари Сўғд вилоятида бўлиб ўтаётган “VIII-Халқаро савдо ярмаркаси” “Сўғд-2022” бизнес форумида фаол иштирок этиб, унда Самарқанд вилояти ҳамда Самарқанд шаҳрининг  инвестицион ва экспорт салоҳияти тақдимоти, B2B, G2B форматларда учрашувлар ўтказдилар.


Шунингдек, делегация аъзолари инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида вилоят тадбиркорлари томонидан текстил, озиқ-овқат, кимё, фармацевтика, электротехника саноатида фаолият юритиб келаётган Тожикистон давлати йирик компанияларининг замонавий ютуқлари билан танишдилар. 
Форум доирасида, Самарқанд шаҳар тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Тожикистонга экспорт қилиш мақсадида икки томонлама келишувларни имзоланишига эришилди. 
Шунингдек, Сўғд вилоятининг “Ҳунармандлар уюшма”си билан Регистон ансамблида Тожикистон миллий ҳунармандчилик махсулотлар кўргазмаси ва доимий савдо растаси ташкил этиш буйича ҳам келишиб олинди.

 
 
18-Iyun, 2022-yil 17:15 |