ТЕРМИЗ КЎЧАСИНИНГ БИР ҚИСМИДА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ҲАРАКАТИ ВАҚТИНЧА ЧЕКЛАНАДИ
Самарқанд шаҳридаги Термиз кўчасининг айрим қисмида кучли ёмғир ёғиши натижасида сув тошиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шу боис кўчада таъмирлаш ва асфальт ётқизиш ишлари олиб бориш режалаштирилган.
Шу мақсадда бугундан Термиз кўчасининг таъмирланадиган ҳудуди - 12-сон оилавий поликлиникасининг олдидан Садриддин Айний кўчасига қараб боришдаги 200 метрга яқин ("Саховат уйи" жойлашган йўл бошига қадар) қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
Эслатиб ўтамиз, ишлар 72 соатга қадар тўлиқ охирига етказилиши ва транспорт воситаларининг ҳаракатига қайта рухсат этилиши белгиланган.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
20-Aprel, 2024-yil 8:05 |
Yangiliklar
Prezident Sovg‘Asi Keldii
24-Dekabr, 2024-yil
Transport Xizmatlari Ko‘Rsatish Dinamikasi O‘Sib Boryaptii
23-Dekabr, 2024-yil