СУДЯЛАР ҲАМ "ЯШИЛ МАКОН" ЛОЙИҲАСИДА ФАОЛ БЎЛМОҚДА
Самарқанд шаҳрида давлат корхона ва ташкилотлари томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар экилиб, боғлар барпо қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 ноябрдаги “Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг ижросини таъминлаш ва Самарқанд вилояти ҳокимининг 2024 йил 15 мартдаги “2024 йил баҳор мавсумларида кўкаламзорлаштириш, манзарали дарахтлар ва бута кўчатларини экиш ишлари тизимли ва уюшқоқлик билан ташкил этиш тўғрисида”ги тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида вилоят суди ва Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан Хишрав қўрғонида ташкил этилган ҳашарда 500 тупга яқин манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Барчани ушбу умуммиллий лойиҳада фаол бўлишга чақирамиз.
Yangiliklar
3-Dekabr, 2024-yil
2-Dekabr, 2024-yil