"ШАШТИ БАЛАНД, МАҚСАДИ АНИҚ ЁШЛАР МАМЛАКАТ ТАРАҚҚИЁТИ ВА УНИНГ ИСТИҚБОЛИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛАДИ..."
Самарқанд шаҳридаги 9-ИДУМда бўлиб ўтган тадбирда шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров сўзини шундай бошлади.
2024 йил 5 февраль куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда педагоглар, "маҳалла бешлиги" ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам иштирок этди.
Ҳоким сўзида маҳалла раислари ҳар ой мактабларда ота-оналар билан учрашиб, маҳалла ва мактабдаги муҳитни муҳокама қилиши, шунингдек, мактабларда таниқли шоир ва ёзувчилар, спортчилар, фахрийлар, жамиятда обрў-эътиборга эга инсонлар билан учрашувларни кўпайтириш кераклиги каби қатор масалаларга тўхталди.
Бу каби учрашувлар Самарқанд шаҳридаги бошқа мактабларда ҳам ўтказилмоқда.
16-Fevral, 2024-yil 20:42 |