Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ТОЖИКИСТОННИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВИ БЎЛДИ

Шаҳар ҳокимининг Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашуви бўлди

Самарқанд шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаровнинг Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳманзода  билан учрашуви бўлиб ўтди.

Самарқанд шаҳрида меҳмон бўлиб турган элчи учрашувда даставвал, шаҳар раҳбарини ҳокимликдаги фаолиятига омадлар тилади. Суҳбат давомида томонлар ўзаро келгусидаги савдо-иқтисодий, ижтимоий-маданий ва туризм соҳасида амалга оширилиши керак бўлган ишлар бўйича фикр алмашди. Шунингдек, музокарада шаҳардаги ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар билан ҳамкорликда қўшма корхоналар ташкил этиш, экспорт ва импорт йўналишида янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш каби қатор масалалар ҳақида ҳам сўз борди. 

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

 
 
5-Mart, 2022-yil 18:10 |