Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

ШАҲАР ҲОКИМИ ИККИ ШАҲАР ВАКИЛЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Шаҳар ҳокими икки шаҳар вакилларини қабул қилди

Шаҳар ҳокими икки шаҳар вакилларини қабул қилди

Бугун эрта тонгдан Самарқанд халқаро аэропорти орқали шаҳримизга ташриф буюрган Туркия давлатининг Бурса шаҳри ҳокими Абдулла Чалы ҳамда Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳри ҳокимининг ўринбосари Кҳаирул Ануар Жури бошчилигида делегация кутиб олингани ҳақида хабар берган эдик. 

Икки давлат вакиллари Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров билан учрашди.

Учрашувда шаҳарлар ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодий-маданий ҳамкорлик алоқаларини янада яхши йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди. 

 
 
17-Oktabr, 2022-yil 13:27 |