Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

САМАРҚАНДДАГИ 12 ТА ОРОМГОҲ КАСАБА УЮШМАЛАРИГА ЎТАДИ

Самарқанддаги 12 та оромгоҳ касаба уюшмаларига ўтади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги “Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида Болалар соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти ташкил этилди.

2023 йил 1 январдан бошлаб вилоят, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) маҳаллий бюджетлари даромадларининг прогноздан ошириб бажарилган қисмининг 10 фоизи ҳар чоракда Болалар соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармасига ўтказилади.

Самарқанд вилоятидаги қуйидаги оромгоҳлар жорий йил якунига қадар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси балансига ўтказилади.

 
 
24-Noyabr, 2022-yil 9:33 |