САМАРҚАНДДА “С5+1” ШИОРИ ОСТИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ УЧУН МИНТАҚАВИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЎТКАЗИЛАДИ
Самарқандда “С5+1” шиори остида Марказий Осиё учун минтақавий конференция ўтказилади
➡️Жорий йилнинг 11-13 октябрь кунлари Самарқанд вилоятида “Ядровий контрабандага қарши курашиш” мавзусида “С5+1” шиори остида Марказий Осиё учун минтақавий конференция ўтказилиши режалаштирилган.
➡️Конференцияда АҚШ, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон,Тожикистон ва Туркманистон давлатларидан радиация хавфсизлигига алоқадор ташкилотлар вакиллари иштирок этилиши кўзда тутилган.
➡️Бугун вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида делегация иштирокчилари Самарқанд темир йўл вокзалида кутиб олинди.
➡️Ўтказилиши режалаштирилган бир қатор тадбирлар доирасида 11 октябрь куни Самарқанд халқаро аэропорти чегара божхона пости учун тақдим этилган радиацияни аниқловчи ускуналарни расмий топшириш маросими бўлиб ўтади.