Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

САМАРҚАНДДА БЕЛАРУСЬ ДАВЛАТИНИНГ ШҲТГА АЪЗОЛИК АРИЗАСИ КЎРИБ ЧИҚИЛАДИ

Самарқандда Беларусь давлатининг ШҲТга аъзолик аризаси кўриб чиқилади

Беларусь Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлиш учун ариза берди, мамлакатни ШҲТ аъзолигига қабул қилиш жараёни Самарқанддаги саммитда бошланиши мумкин.

Бу ҳақда бугун, 11 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Москвага ташрифи чоғида маълум қилди.

“Ҳозирда Беларусь ариза топширган. Бугун Беларуснинг ушбу мурожаати аъзо давлатларга юборилди. Агар умумий қарор қабул қилинса ва шундай бўлади, деб ўйлайман, Самарқанд саммитида Беларусни ШҲТга киритиш тартиб-қоидаларини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинади”, деган Норов Москвадаги давра суҳбатида.

Эслатиб ўтамиз: ШҲТнинг навбатдаги саммити жорий йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади. 

 
 
12-Iyul, 2022-yil 8:35 |