Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ АЙЛАНМАСИ АВВАЛГИ ЙИЛГА НИСБАТАН 133,5 ФОИЗГА ЎСДИ

Самарқанд вилоятида тадбиркорлик субъектларининг айланмаси аввалги йилга нисбатан 133,5 фоизга ўсди

Бугун юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида изчил ишлар ҳаётга татбиқ қилинмоқда. Натижада иқтисодиётимизнинг муҳим бўғини бўлган тадбиркорлик субъектлари сафи тобора кенгаймоқда. Бу эса, ўз навбатида, иқтисодий кўрсаткичларнинг ошишида ўз аксини топмоқда.

Самарқанд вилоятида 16635 та субъект айланмаси ўтган йилга нисбатан кўпайган. Жами товар айланмаси ўсиши 133,5 фоизни ташкил этди.

Вилоятда йил бошидан товар ва хизматлар айланмаси ҳажми градацияси:

500 млн сўмгача айланмага эга 24573 субъект;

1 млрдгача айланмага эга 1489 субъект;

10 млрдгача айланмага эга 2044 субъект;

100 млрдгача айланмага эга 340 субъект;

1 трлнгача айланмага эга 20 субъект.

1186 нафар якка тартибдаги тадбиркор айланмадан олинадиган солиқ (АОС) тўлашга ўтган.

1353 та корхона АОСдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.

 
 
16-Avgust, 2022-yil 18:24 |