САМАРҚАНД ШАҲРИДАГИ МАҲАЛЛА ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ ИШТИРОКИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
Хабар берганимиздек, айни кунларда Самарқанд шаҳри ҳудудларидаги маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларининг иш самарадорлигини ошириш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлигига қаратилган семинарлар ўтказилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 16 август куни Самарқанд шаҳрининг 3-сектор ҳудудига қарашли Ал Бухорий маҳалласида сектор раҳбари Исматжон Ибрагимов ва ҳудуддаги маҳалла ёшлар етакчилари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Семинар давомида ушбу маҳалла ёшлар етакчиси Дўстмурод Маманазаровнинг иш фаолияти ва амалга оширган ишлари тўғрисида ҳисоботи тингланиб, ҳудуддаги маҳалла етакчиларига намуна сифатида кўрсатилди.
Айни пайтда маҳалла хотин-қизлар фаоллари иш самарадорлиги ҳам ўрганиб чиқилиб,улар иштирокида семинар ўтказилмоқда.
Yangiliklar
3-Dekabr, 2024-yil
2-Dekabr, 2024-yil