САМАРҚАНД ШАҲРИДАГИ МАҲАЛЛА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ ИШТИРОКИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
Самарқанд вилояти ҳудудларидаги маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларининг иш самарадорлигини ошириш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлигига қаратилган семинарлар давом этмоқда.
Жорий йилнинг 17 август куни Самарқанд шаҳридаги 21-умумтаълим мактабида 2-сектор раҳбари Бобурмирзо Облоқулов, масъуллар ҳамда ҳудуддаги маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирокида семинар ўтказилди.
Семинар мобайнида сўзга чиққанлар сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини ошириш бўйича кенг ислоҳотлар олиб борилаётганлиги, маҳалла даражасида аёлларни қўллаб қувватлаш мақсадида маҳалла хотин-қизлар фаоли лавозими жорий этилганлиги, ушбу ишларнинг замирида инсон қадри улуғланишидек эзгу мақсад ётганлиги ҳақида гапиришди.
Семинар давомида Даҳбедий маҳалласининг хотин-қизлар фаоли Сурайё Ашурованинг фаолияти тўғрисида ҳисоботи тингланиб, маҳаллада амалга оширган ишлари намуна сифатида эътироф этилди.
Маълумот ўрнида, бугунга қадар Самарқанд шаҳридаги намунали маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчисининг иш фаолиятининг самарадорлигига бағишланган семинарлар ўтказилди.