Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

САМАРҚАНД ШАҲРИДАГИ КАНАЛ ВА КОЛЛЕКТОРЛАРНИНГ 36 КИЛОМЕТРИДА ТОЗАЛАШ ИШЛАРИ БАЖАРИЛДИ

Самарқанд шаҳридаги канал ва коллекторларнинг 36 километрида тозалаш ишлари бажарилди

   Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси таркибида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Самарқанд шаҳри ҳудудидаги каналлар ва коллектор-дренаж тармоқларининг ҳолатини яхшилаш ва атрофларини ободонлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, каналлар ва коллектор-дренаж тармоқларидан фойдаланиш бўйича ихтисослашган бўлим ташкил этилди.

Самарқанд шаҳрида канал ва коллекторлар 7 та бўлиб, уларнинг жами узунлиги 73,6 километрни ташкил этади. Шундан, учтаси канал – Боғишамол (9,5 километр), Шаар (11,3 километр) ҳамда Жар (15,9 километр). Тўрттаси коллектор-дренаж – Чашма (7,5 километр), Сиёбча (6,7 километр), Оби Машҳад (5,4 километр) ва Сиёб (17,0 километр).

Жорий йилнинг шу давригача канал ва коллекторларнинг 36,2 километрида тозалаш ишлари амалга оширилди.

Сиёбча коллектори Мироз Улуғбек кўчаси кесишмасидан Теннис кордигача бўлган қисми ёпиқ ҳолда ўтказилди. Ғафур Ғулом маҳалласида 325 метр ирригация лотоги реконструция қилиниб, Андижон кўчаси автойўл қатновининг 120 метрлик қисми ва пиёдалар йўлагини сув босишининг олди олинди.

 

Рудакий кўчаси ва Мароқанд кўчаси кесишмасидаги очиқ ирригация лотогининг 1300 метр қисми реконструкция қилиниб, ёпиқ ҳолда ўтказиш ишлари 50 фоизга бажарилди.

 

Айни пайтда шаҳардаги Чуқурйўл (Курчатова) кўчасини 200 метр масофада диаметри 1600 миллиметрлик темир-бетон қувур билан “Сиёбча” коллекторининг ёпиқ ётиқ коллекторига ўтказиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда. Бу эса Чуқурйўл кўчасининг 100 метр масофасида сел, ёмғир сувлари тўпланишининг олдини олади.

 

 

Яқин келажакда “Чашма” коллекторининг Кулалон кўчаси бўйлаб ўтган қисмидан ўтган 1,0 километр қисмини ёпиқ ётиқ коллекторга ўтказиш, шаҳардаги каналларнинг 3,0 километр ҳамда коллектор-дренаж тамоғининг 1,5 километр масофасида қазиш, таъмирлаш ва тиклаш ишларини олиб бориш режалаштирилган.

Шокир НАМОЗОВ,

Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси матбуот котиби.

 

 
 
19-May, 2022-yil 13:25 |