САМАРҚАНД ШАҲРИ МДҲ ПАРЛАМЕНТЛАРАРО АССАМБЛЕЯСИНИНГ СЕССИЯСИГА МЕЗБОНЛИК ҚИЛАДИ
Жорий йил 27-28 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида илк бор Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Парламентлараро Ассамблеясининг сессияси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, тадбирда МДҲ ПА иштирокчи давлатлари парламентлари делегациялари раҳбарлари ва аъзолари, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари, олим ва экспертлар иштирок этади.
27 октябрь куни Ассамблеянинг маданият, ахборот, туризм ва спорт бўйича, аграр сиёсат, табиий ресурслар ва экология бўйича ҳамда сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик бўйича доимий комиссияларининг мажлислари бўлиб ўтади.
Шу куннинг ўзида Ҳамдўстлик мамлакатлари парламентларининг ёш аъзолари МДҲ иштирокчи давлатлари Ёшлар парламентлараро ассамблеяси мажлисига йиғилади. Шунингдек, МДҲ ПА Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади. Парламент делегациялари раҳбарлари ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади, 2022 йилда ўтказилган тадбирлар якунларини сарҳисоб қилади, МДҲ маконидаги сайлов кампаниялари мониторинги тўғрисидаги ахборотни эшитади.
28 октябрь куни МДҲ ПАнинг 54-ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Парламент аъзолари сайлов мавзусидаги кўплаб намунавий қонунларни кўриб чиқиши режалаштирилган. Шунингдек, депутатлар ва сенаторларга бир қатор бошқа қонун лойиҳалари ҳам тақдим этилади, улардан кейинчалик Ҳамдўстлик мамлакатларининг миллий қонунчилигида фойдаланиш мумкин.
Сессиянинг асосий тадбирлари арафасида 25 октябрь куни МДҲ иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеяси ва Алоқа соҳасидаги минтақавий ҳамдўстлик Экспертлар кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.
Yangiliklar
21-Noyabr, 2024-yil
20-Noyabr, 2024-yil
20-Noyabr, 2024-yil
20-Noyabr, 2024-yil
19-Noyabr, 2024-yil