САМАРҚАНД ШАҲРИ МАҲАЛЛАЛАРИДАГИ ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИНИНГ ҲИСОБОТИ ТИНГЛАНДИ
Вилоят ҳокими тасдиқлаган чора тадбирлар режасига мувофиқ, Самарқанд вилояти ҳудудларидаги маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларининг иш самарадорлигини ошириш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлигига қаратилган семинарлар ўтказилмоқда.
Жумладан, Самарқанд шаҳрининг Боғи Темур, Галаосиё, Нурли йўл ва Хазора маҳалласида сектор раҳбарлари ҳамда ҳудуддаги маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда сўзга чиққан сектор раҳбарлари маҳаллабай ишлаш тизимида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, эришилган ютуқлар тўғрисида гапириб, Давлат раҳбари томонидан жорий этилган ушбу тизим инсон қадрини улуғлаш тамоилига асосланганини таъкидлашди.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, 1-сектор ҳудудига қарашли Боғи Темур маҳалласининг "ўсиш нуқтаси яъни драйвери" соғлиқни сақлаш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш меҳмонхона ва туризм хизматлари ҳисобланади.
Ушбу маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси Гулзода Эрназарова фаолиятини бошлаганидан буён маҳаллада 2022 йилнинг ўтган даври давомида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан:
- 45 та кичик бизнес субъектлари;
- 15 та Якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари;
- 11 та Ҳунармандлар ва 6 та Устоз-шогирд анъаналари асосида фуқароларнинг бандлиги таьминланди.
Шу билан бирга:
- 102 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солинишини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 8 июндаги 4742-сон қарори асосида ўзини-ўзи банд қилишга эришилди.
- 98 нафар фуқароларнинг фаолияти легаллаштирилди;
- 57 нафар фуқаролар доимий ва мавсумий ишларга жойлаштирилди;
- 8 нафар фуқаролар жамоат ишларига жалб қилинди; -48 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқишга юборилди.
Шунингдек 3 та бўш ер майдонлари аниқланиб, белгиланган тартибда К-САВДО платформаси орқали онлайн савдога қўйилиб, 3 та янги субъект ташкил этилди.
2-сектор ҳудудидаги Галаосиё маҳалласининг "ўсиш нуқтаси яъни драйвери" нонвойчилик ва туризмни ривожлантиришдан иборат. Маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси Фаррух Бекпўлатовнинг маълумотларига кўра, 2022 йилда тадбиркорликни ривожлантириш ва ишсизликни қисқартиришга 458,9 млн. сўм маблағ ажратилади.Шу ҳисобига 125 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланади.
Шунингдек, ушбу маҳаллада 2022 йилда 5 турдаги маиший хизмат кўрсатиш хизматларини ўзида жамлаган аҳолига “Маиший хизмат кўрсатиш маркази” барпо этилади, ушбу марказини барпо этиш ҳисобига 31 нафар иш фуқаролар иш билан таъминланади. Марказ ишга тушурилиши натижасида ишсизлар бандлиги таъминланибгина қолмасдан маҳаллий бюджетга ўртача 80,0 млн.сўм тушум тушиш имконияти пайдо бўлади
3-сектор ҳудудига қарашли Нурли Йўл маҳалласининг "ўсиш нуқтаси яъни драйвери" маҳалла аҳолиси даромадларини ошириш ва иш билан банд қилишда муҳим бўлган фаолият йўналишлари ҳисобланади. Ушбу маҳалла ҳоким ёрдамчиси Акмал Бутаев ҳисоботига кўра, фаолияти мобайнида 16 нафар фуқаролар бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлаштирилган, 67 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатдан ўтказилган.
Янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари ҳисобига 14 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди, норасмий тарзда фаолият олиб бораётган 24 нафар ишчи ходимлар фаолияти қонунийлаштирилди ҳамда Касб-ҳунарга ўқитиш орқали 6 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди.
4-сектор ҳудудига қарашли Хазора маҳалласининг ҳоким ёрдамчиси Дилшод Аҳмедов фаолияти мобайнида иккита тикувчилик йўналиши бўйича якка тартибдаги ва оилавий корхона ташкил этилиб, 32 нафар фуқаролар иш билан таъминланган.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.