Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

САМАРҚАНД ШАҲАР ҲОКИМИ ТУРК ДУНЁСИ ШАҲАРЛАРИ БИРЛИГИ ИТТИФОҚИНИНГ 6-ҚУРУЛТОЙИДА ҚАТНАШЯПТИ

Самарқанд шаҳар ҳокими Турк дунёси шаҳарлари бирлиги иттифоқининг 6-қурултойида қатнашяпти

Айни кунларда Ўзбекистон делегацияси Туркия давлатининг Бўрса шаҳрида бўлиб турибди.

Ўтказилаётган Турк дунёси шаҳарлари бирлиги иттифоқининг 6-қурултойида Самарқанд шаҳар  ҳокими Фазлиддин Умаров ҳам иштирок этмоқда.

Конференция доирасида Коня шаҳри мэри билан ҳам расмий учрашув ташкил этилди.  Унда Самарқанд ва Коня шаҳри ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш, туризм соҳасига алоҳида эътибор қаратган ҳолда уни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама этилди. 

Учрашув доирасида Коня шаҳри мэри раҳбарлигидаги делегация жорий йилнинг сентябрь ойида Самарқанд шаҳрига ташриф буюриши ва икки шаҳар ўртасида биродарлик алоқаларини кучайтиришга қаратилган аниқ режа асосидаги меморандум имзоланишига келишиб олинди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

 
 
11-Iyun, 2022-yil 17:44 |