Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

САМАРҚАНД ШАҲАР ДСИ БОШЛИҒИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ЗАФАР СИНДОРОВ ИШТИРОКИДА БРИФИНГ ЎТКАЗИЛДИ

Самарқанд шаҳар ДСИ бошлиғининг биринчи ўринбосари Зафар Синдоров иштирокида брифинг ўтказилди

Ассалому алайкум,

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари!

Бугун сизларга “Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекциясида “Солиқчи — кўмакчи” тамойили асосида сентябр ойида амалга оширилган ишлар” тўғрисида ахборот бераман.

Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекциясига жорий йилнинг сентябр ойи учун бюджет даромадларига 51 124,0 млн.сўмлик режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 54 535,7 млн.сўмлик тушум таъминланди ва прогноз кўрсаткичи 107 % фоизга (3 411,7 сўм ортиғи билан) бажарилди.

Тадбиркорларни фаолиятини энди бошлаган ҳамда фаолияти давомида қийинчиликка дуч келаётган тадбиркорлик субъектларига “Солиқчи–тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида изчил ишлар амалга оширилиб келмоқда.

“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида шу кунгача 7313 та тадбиркорлик субъектлари ўрганилди. Шундан 7307 тасига кўмаклашиш зарурлиги аниқланди.

Жумладан, дастлабки бухгалтерияни юритишда 1406 та, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиблари бўйича тушунча беришда 773 та, 8 636,3 млн.сўмлик бошқа солиқ турларидаги ортиқча тўлов суммасини қайтаришда 566 та тадбиркорлик субъектига кўмаклашилди.

Масалан, “samarqandkimyoqurilish” МЧЖ, “Harmony Med Center” МЧЖ, “Xazara Style Food” МЧЖ корхоналарига кўмаклашилди.

Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилган ҳолда уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742-сонли қарори бу борада муҳим ҳужжат бўлди.

Таъкидлаш жоизки, жисмоний шахслар ўзини ўзи банд қилган  сифатида рўйхатдан ўтиши мураккаб жараён эмас. Жумладан, бу Soliq мобиль иловаси ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади. Рўйхатдан ўтгандан сўнг матрицали штрих код (QR-код)ли гувоҳнома берилади. 2022 йилнинг сентябр ойида шаҳарда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 1473 нафарни ташкил этди.

Бугунги кунда солиқ тўловчиларнинг мурожаат ва саволларига тезкорлик билан жавоб қайтариш мақсадида телеграм мессенджерида SoliqMaslahatchilari (6300 дан ортиқ аъзоси бор), Soliqchi-koʻmakchi Samarqand DSB гуруҳи ташкил қилинган бўлиб, савол ва мурожаатларга тезкорлик билан жавоб бериб келинмоқда.

Шунингдек, +99891-540-00-11 рақами орқали Телеграм мессенжерида ёзма мурожаат қилиш мумкин.

Солиқ тизимида рўй бераётган ўзгаришларни содда ва халқчил тилда тушунтиришда, айниқса, шаҳарда ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз лозим. Шаҳар давлат солиқ инспекциясида фаолият юритувчи барча даражадаги раҳбарлар солиқ тўловчиларга кўмак беришга ҳар доим тайёр. Солиқ тўловчилар муаммолар ва саволлар билан бевосита қабулимизга келиб ёки юқорида ижтимоий тармоқларда кўрсатилган манзил орқали бемалол мурожаат қилиши мумкин.

Эътиборингиз учун раҳмат!

 
 
6-Oktabr, 2022-yil 19:25 |