САМАРҚАНД ШАҲАР ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИДА “СОЛИҚЧИ — КЎМАКЧИ” ТАМОЙИЛИ АСОСИДА ИЮЛЬ ОЙИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР
Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекциясида “Солиқчи — кўмакчи” тамойили асосида июль ойида амалга оширилган ишлар
Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекциясига июль ойи учун бюджет даромадларига 63 222,3 млн.сўмлик режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 71 158,6 млн.сўмлик тушум таъминланди ва прогноз кўрсаткичи 112 % фоизга (7 936,3 сўм ортиғи билан) бажарилди.
Тадбиркорларни фаолиятини энди бошлаган ҳамда фаолияти давомида қийинчиликка дуч келаётган тадбиркорлик субъектларига “Солиқчи–тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида изчил ишлар амалга оширилиб келмоқда.
“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида шу кунгача 5941 та тадбиркорлик субъектлари ўрганилди. Шундан 2266 тасига кўмаклашиш зарурлиги аниқланди.
Жумладан, дастлабки бухгалтерияни юритишда 123 та, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиблари бўйича тушунча беришда 530 та, 176,6 млн.сўмлик бошқа солиқ турларидаги ортиқча тўлов суммасини қайтаришда 33 та тадбиркорлик субъектига кўмаклашилди.
Масалан, “Sam City Farm” МЧЖ, “Maroqand Stroy” МЧЖ, “Sam Grand-D” МЧЖ корхоналарига кўмаклашилди.
Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилган ҳолда уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742-сонли қарори бу борада муҳим ҳужжат бўлди.
Таъкидлаш жоизки, жисмоний шахслар ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтиши мураккаб жараён эмас. Жумладан, бу Soliq мобиль иловаси ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади. Рўйхатдан ўтгандан сўнг матрицали штрих код (QR-код)ли гувоҳнома берилади. 2022 йилнинг июль ойида шаҳарда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 1474 нафарни ташкил этди.
Бугунги кунда солиқ тўловчиларнинг мурожаат ва саволларига тезкорлик билан жавоб қайтариш мақсадида телеграм мессенджерида SoliqMaslahatchilari (6300 дан ортиқ аъзоси бор), Soliqchi-koʻmakchi Samarqand DSB гуруҳи ташкил қилинган бўлиб, савол ва мурожаатларга тезкорлик билан жавоб бериб келинмоқда.
Шунингдек, +99891-540-00-11 рақами орқали Телеграм мессенжерида ёзма мурожаат қилиш мумкин.
Солиқ тизимида рўй бераётган ўзгаришларни содда ва халқчил тилда тушунтиришда, айниқса, шаҳарда ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз лозим. Шаҳар давлат солиқ инспекциясида фаолият юритувчи барча даражадаги раҳбарлар солиқ тўловчиларга кўмак беришга ҳар доим тайёр. Солиқ тўловчилар муаммолар ва саволлар билан бевосита қабулимизга келиб ёки юқорида ижтимоий тармоқларда кўрсатилган манзил орқали бемалол мурожаат қилиши мумкин.
Yangiliklar
21-Noyabr, 2024-yil
20-Noyabr, 2024-yil
20-Noyabr, 2024-yil
20-Noyabr, 2024-yil
19-Noyabr, 2024-yil