Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

САМАРҚАНД ШАҲАР 51-ИДУМ 11-СИНФ ЎҚУВЧИСИ РЕСПУБЛИКА ФАН ОЛИМПИАДАСИДА ФАХРЛИ ЎРИН ОЛДИ

Самарқанд шаҳар 51-ИДУМ 11-синф ўқувчиси Республика фан олимпиадасида фахрли ўрин олди

11-синф ўқувчилари учун фан олимпиадасининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Олимпиаданинг тарих, география, она тили, адабиёт, тожик тили ва ўзбек тили фанларидан республика босқичи Самарқанд шаҳрида ўтказилди. Унда республикамизнинг 14 ҳудудидан 195 нафар 11-синф ўқувчиси иштирок этди. 

Фан олимпиадасининг республика босқичида Самарқанд шаҳар 51-ИДУМ ўқувчиси Дилшод Давронов немис тили фанидан иккинчи ўринни эгаллади. 

Кимё, биология, информатика ва ахборот технологиялари, рус тили ва адабиёти, қозоқ тили, қорақалпоқ тили ва адабиёти каби фанлардан республика фан олимпиадаси 8-11 июнь кунлари Навоий вилоятида бўлиб ўтади. Махсус мактаблар учун математика, она тили ва адабиёт фанларидан ўтказиладиган республика фан олимпиадасига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги олимпиада иштирокчиларига мувафаққият тилайди.
 

 
 
7-Iyun, 2022-yil 10:25 |