"РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУН ИЖРОСИ АМАЛДА
Самарқанд шаҳар ҳокимининг маслаҳатчисининг маълумотига кўра, шаҳар ҳокимлигининг ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд шаҳри ҳудудидаги кўча ва маҳалла номларининг жойлашуви, "Давлат тили тўғрисида"ги ва "Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мослиги, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида акс эттирилганлик ҳолатлари мунтазам ўрганилмоқда.
Бугун Буюк Ипак йўли кўчасида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида 50 га яқин ёзувларда аниқланган камчиликларни тузатиш масалалари кўриб чиқилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
26-Sentabr, 2022-yil 18:33 |