ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАНЛАРГА УЙ БЕРИЛДИ
Сўнгги йилларда Республикамизда боқувчисини йўқотган, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга эътибор янада кучайиб, хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, уларни Давлат томонидан уй-жой билан таъминланиши ушбу ислоҳотларнинг амалий натижасидир.
Бугун Самарқанд шаҳар ҳокимлигида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганларга уй-жой калитларини топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Унда шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров иштирок этиб, булар каби ёшлар доимо Давлат раҳбари бошчилигида барча маъсулларнинг эътиборида бўлишлари, ҳар томонлама қўллаб-қувватланишларини билдирди.
Шунингдек, ҳоким уларга аталган хонадонда бўлиб, у ерда яратилган шароитлар билан танишди.
21-Noyabr, 2022-yil 19:44 |