ҲОКИМ ВА ҲОКИМ ЎРИНБОСАРЛАРИ УЧУН ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Жорий йилнинг 19-23 сентябр кунлари Тошкент шаҳрида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва Франциянинг "ESSEC" бизнес мактаби билан ҳамкорликда Республикамиздаги вилоят ва шаҳар ҳокимлари ҳамда Ўзбекистондаги йирик давлат ва хусусий компанияларнинг топ-менеджерлари учун ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда.
Ушбу ўқув машғулотлари "Лидерлик ва стратегия. Бошқарув тамойиллари" таълим дастури асосида ташкил этилган бўлиб, дастурни менеджмент ва етакчилик соҳасида халқаро миқёсда тан олинган эксперт, "ESSEC" бошқарув факультети профессори Девид Сласс тренер сифатида олиб бормоқда.
Ўқув машғулотларида Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари Эркин Ражабов ҳам иштирок этмоқда.
-Ўқув дастури доирасида раҳбарларнинг индивидуал бошқарув кўникмалари, ишчи муносабатларнинг психологик жиҳатлари, меҳнатни ташкил этишнинг илғор учуллари, ташкилотларни трансформация жараёнларини ёритиш бўйича семинар ва амалий машғулотлари режалаштирилган-деб маълумот берди ҳоким ўринбосари.
Yangiliklar
21-Noyabr, 2024-yil
20-Noyabr, 2024-yil
20-Noyabr, 2024-yil
20-Noyabr, 2024-yil
19-Noyabr, 2024-yil