Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

ҲОКИМ РИГА ШАҲРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН САВДО УЙИ РАҲБАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Ҳоким Рига шаҳридаги Ўзбекистон Савдо уйи раҳбари билан учрашди

Самарқанд шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаровнинг Рига шаҳридаги Ўзбекистон Савдо уйи директори Гальперин Владимир Аронович билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда 2021 йилдан бери фаолиятини бошлаган ушбу савдо уйида Самарқанд шаҳридаги ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этган ҳолда экспорт географиясини кенгайтириш бўйича шаҳар ҳокимлигининг амалий ёрдам беришини таъдкидлади ҳоким. Шунингдек, бу учун тегишли йўл харитасини ишлаб чиқиб, қизиқиш юқори бўлган озиқ-овқат ва текстил маҳсулотларига алоҳида ёндашишга келишиб олинди. Шу билан бирга, икки давлатнинг тадбиркорлари иштирокида инвестиция лойиҳаларини тузиш ва уларни амалга ошириш борасида савдо уйи раҳбари бевосита қатнашган ҳолда ёрдам беришини билдирди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

 
 
9-Mart, 2022-yil 14:43 |