Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

“НАВРЎЗ”ДА ТАДБИРКОРЛАР КЎП

“Наврўз”да тадбиркорлар кўп

Олий Мажлис Сенати аъзоси Ф.Тошев, Самарқанд шаҳар ҳокими Ф.Умаров ва жамоатчилик вакиллари ушбу маҳалла фаоллари, тадбиркорлари ва уларнинг фаолияти билан танишиб, аҳоли вакиллари билан учрашди.

Учрашув давомида маҳаллада тадбиркорлик бўйича орттирилган тажриба ўрганилди, ташаббус ва муаммолар тингланди, масъулларга топшириқлар берилди. Шунингдек, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳалла ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш мақсадида аҳолига 1000 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари тарқатилди.

Таъкидлаш ўринлики, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “Маҳалла ва оилаларда соғлом турмуш тарзини ва аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда жамоатчиликни кенг жалб қилиш” мавзусида 3-давлат гранти танлови эълон қилинган эди.

 Танлов натижасига кўра, 5 та нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамияти институтлари 50 миллион сўмдан давлат грантини қўлга киритиб, фаолиятини бошлади. Жумладан, Самарқанд шаҳридаги Наврўз маҳалласида “Самарқанд ширмой нонлари, нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тадбиркорликни йўлга қўйиш, тарғибот ишларини олиб бориш” лойиҳаси ишга туширилиб, хотин-қизлар бандлиги таъминланган.

 
 
14-Noyabr, 2022-yil 18:05 |