Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

НАВОИЙНИНГ БОЙ МАДАНИЙ МЕРОСИ УЛУҒЛАНИБ, ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Навоийнинг бой маданий мероси улуғланиб, эътироф этилди

Бугун буюк мутафаккир таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан унинг номи билан аталувчи боғ марказида ўрнатилган Алишер Навоий ҳайкали пойида тадбир ўтказилди. Унда буюк бобокалонимизнинг ҳаёти, бой маданий мероси ва бугунги кундаги қадр-қиммати хусусида фикр юритилди. 

Ҳазрат Навоий асарлари дунё халқларининг бебаҳо маънавий меросига айлангани қайд этилди. Турли тилларда ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқилди. 

Вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан Навоий сиймоси акс эттирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.
 
Тадбирда  Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва қатор ташкилотлар  томонидан  Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Санага бағишланган тадбирлар Самарқанд шаҳридаги маҳаллалар, таълим муассасалари ва маданият масканларида концерт дастурлари ва мушоира кечалари билан давом этмоқда.

 
 
9-Fevral, 2022-yil 11:35 |