МУНОСАБАТ: ТУШУНМОВЧИЛИКЛАРГА БАРҲАМ БЕРИЛДИ
Муносабат: Тушунмовчиликларга барҳам берилди
"Samarqand _live" телеграм саҳифасида Самарқанд шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларини таъмирлаш учун “Openbudget” орқали киритилган таклифларнинг суммаларига молия бўлими томонидан ўзгартириш қиритилганлиги тўғрисида хабар тарқалди.
Ушбу хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Ташаббусли бюджет жараёнининг 2-мавсуми давомида ижтимоий соҳа ташкилотларини таъмирлаш учун “Openbudget.uz” порталига киритилган таклифлар фуқаролар томонидан максимал сумма 1 миллиард сўмдан 1 миллиард 200 миллион сўмгача киритилган бўлиб, ишчи орган (молия бўлими) томонидан тегишли ташкилотларга таклифларнинг суммаларига аниқлик киритиш бўйича жорий йилнинг 12 август куни мурожаат қилинган. Ўз навбатида ташкилотлар томонидан тақдим қилинган дастлабки таклифлар бўйича тегишли ҳисоб-китоблар ишчи органга тақдим этилмаган.
Киритилган таклифлар овоз бериш жараёнига тахминий суммалар ўзгартирилмасдан қўйилган.
Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли қарори 5-бандига асосан, Ишчи комиссия томонидан таклифларни қайта кўриб чиқиш, танлаб олиш ва баҳолаш ваколатига эга.
Юқоридаги қарорга асосан, киритилган таклифлар тузилган ишчи комиссия томонидан қайта ўрганилиб, суммаларни ўзгартириш учун Ишчи комиссиянинг 2022 йил 16 сентябрдаги йиғилиш баёни қабул қилиниб, тегишли ҳужжатлар ваколатли органга тақдим қилинди ва суммаларга ўзгартириш киритилди.
Самарқанд шаҳар молия бўлими.
Yangiliklar
25-Dekabr, 2024-yil
25-Dekabr, 2024-yil
25-Dekabr, 2024-yil