МУНОСАБАТ: ТАДБИРКОРНИНГ ҲУҚУҚИ БУЗИЛМАГАН, ИШЛАР ҚОНУН ДОИРАСИДА ТАШКИЛ ҚИЛИНГАН
Ижтимоий тармоқларда “Самарқанд шаҳридан "Нако пряжа" номли дўкон эгаси "снос"га тушган ва бузиб ташланаётган мулкини қутқариб қолишларини сўрамоқда” мазмунидаги видеохабар тарқалди.
Ушбу видеохабардаги ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 февралдаги 33-сонли сайёр йиғилиш баёнига асосан Самарканд вилоятидаги асосий йўналишга тушган йўллар атрофини ободонлаштириш, кўчмас мулк объектларини шаҳар архитектурасига мослашган ҳолда, қайта таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун бугунги кунда шаҳар худудида жойлашган барча турар ва нотурар-жой биноларини қайта таъмирлаш ёки реконструкция ишларини олиб бориш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Тошкент тракти кўчаси “Мирзо Улуғбек” расадхонасига ёндош ҳудудда жойлашган (халқ тилида Улуғбек нонлари) савдо комплексида мавжуд савдо дўконлар кўчирилиб орқа томонидаги бўш ер майдони хисобидан миллий услубда ишлаб чиқилган замонавий лойиҳа асосида қавати 3 метрдан ташкил топган бир ва икки қаватли янги савдо комплекси қурилишга рухсат берилган.
“NISI MULTIFRUITS TRADE” МЧЖга тегишли бўлган, бугунги кунда Мирзо Улуғбек расадхонаси атрофида жойлашагн объект бўйича Самарқанд вилоят Қурилиш соҳасида худудий назорат инспекциясининг 2022 йил 25 майдаги 299-2022-сонли хулосасига кўра, объект ҚМҚ 2.01.03-96га жавоб бермаслиги тўғрисида хулоса берилган.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан “NISI MULTIFRUITS TRADE” МЧЖга тегишли бўлган талабга жавоб бермайдиган нотурар-жой биносини бузиш тўғрисида Самарқанд шаҳар Иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилинган.
Самарқанд шаҳар Иқтисодий судининг 2022 йил 17 июньдаги ҳал қилув қарори билан “NISI MULTIFRUITS TRADE” МЧЖга тегишли бўлган Самарқанд шаҳар Катта Ўзбек тракти кўчаси 14-манзилда жойлашган бинонинг баландлиги
6 метрдан юқори қисмини бузиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган.
Самарқанд шаҳар Иқтисодий судининг ҳал қилув қарори ижроси Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлимига ижро учун юборилган ва қарор ижроси тегишли тартибда таъминланган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳеч бир тадбиркорнинг ҳуқуқи бузилмайди. Қонун талабларига бўйсунмаган тадбиркорлар эса жавобгарликка тортилади.