Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

МУНОСАБАТ: ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚИ ҲИМОЯ ҚИЛИНАДИ

Муносабат: Тадбиркорларнинг ҳуқуқи ҳимоя қилинади

Ижтимоий тармоқларда “Эркин Турдимов асбобини кимга пешлаганди? Тадбиркор мулки ҳам тортиб олинмоқда...” сарлавҳали видео эълон қилинди ва унда тадбиркорларнинг мулки тортиб олинаётгани айтилди.


Мазкур ҳолат бўйича шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармонига кўра, ҳудудларда “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни барпо этиш кўзда тутилган. Мазкур фармон ижросини таъминлаш ҳамда шаҳарни янада ободонлаштириш ва аҳолига барча қулайликларга эга бўлган 38 гектар майдонида “Янги Ўзбекистон боғи”ни яратиш режалаштирилган ва ушбу ишлар Самарқанд шаҳрининг Қорасув масканида олиб борилмоқда.

Шу мақсадда айни кунларда маскандаги белгиланган ер майдонини тўлиқ очиб олиш, боғни яшиллаштириш ва турли хилдаги манзарали дарахтларни экиш ҳисобига ишларни давом эттириш режалаштирилган. Бироқ ҳудуднинг маълум қисмида айрим фуқароларга тегишли турар ва нотурар бинолар мавжуд бўлиб, улар мулк эгаларининг розилигига кўра, компенсация берилгандан сўнггина янги боғ ҳудудига қўшиб олиниши белгиланган.

Шунингдек, эслатиб ўтамизки, видео орқали мурожаат қилган тадбиркорлар учун Самарқанд туман ҳокимлиги томонидан Ўрмон фондига тегишли ер майдонлари ажратилганлиги сабабли ушбу қарорларни 2019 йилда Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан қонуний тартибда ўрганиб чиқилиб, туман ҳокими қарорларини ғайриқонуний деб топиб бекор қилиш бўйича протест киритилган ва ҳоким қарорлари бекор қилинган. Кейинчалик Ўрмон хўжалиги томонидан қурилган иншоотларни бузиш ва ер майдонларини бўшатиш тўғрисида суд органларига даъво аризаси киритилган ва ушбу ариза қаноатлантирилган.

Шунга қарамасдан юқорида келтириб ўтилган “Янги Ўзбекистон боғи”ни яратиш учун мўлжалланган ер майдонида жойлашганлигини инобатга олиб, тадбиркорлардан қонунда белгиланган тартибда товон пуллари тўлаган ҳолда ер майдонлари қайтариб олиниши чоралари бугунги кунда кўриб чиқилмоқда

 
 
26-Iyul, 2022-yil 18:30 |