Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

МУНОСАБАТ: "СНОС"ГА ТУШГАН УЙЛАРНИНГ ЭГАЛАРИГА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛИҚ ТЎЛАБ БЕРИЛМОҚДА

Муносабат: "Снос"га тушган уйларнинг эгаларига компенсация тўлиқ тўлаб берилмоқда

Олий Мажлис депутати Расул Кушербаевнинг телеграм каналида ""снос" муаммоси ҳақида Самарқанд шаҳридан Кўчимова Мусаввар мурожаат йўлламоқда " мазмундаги аудиохабар эълон қилинди.

Мазкур ҳолат бўйича шуни маълум қиламизки, Самарқанд шаҳрида кейинги пайтларда кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ишлар доирасида шаҳардаги кўплаб турар ва нотурар биноларни ҳам бузиш кўзда тутилган ва мулкдорларга ўз мулкларига нисбатан товон пуллари тўлиқ тўлаб берилмоқда. 

Шу ўринда айтиш ўринлики айрим фуқаролар ўз мулкига нисбатан ҳаддан ортиқ компенсация талаб қилмоқда. Табиийки бунинг тўлаб беришни имкони йўқ ва бу қонун талабларига ҳам тўғри келмайди. 

Шу боис бериладиган пулдан норози бўлган фуқаролар масъул корхоналар томонидан судга берилмоқда ва суднинг қарорига кўра қонуний тартибда мулкдорларнинг мулки бузилмоқда.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

 
 
2-Iyul, 2022-yil 16:10 |