Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

МУНОСАБАТ: МУХАМЕДШИНАНИНГ МУРОЖААТИ НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

Муносабат: Мухамедшинанинг мурожаати назоратга олинди

Vesti.uz сайтида Самарқанд шаҳри “Геолог” маҳалласи Машҳадий кўчасида яшовчи В.Мухамедшинанинг ёлғиз она эканлиги, уйи бузилгандан сўнг уйсиз қолгани, қизи билан яшашга жойи йўқлигидан шикоят қилинган мурожаати эълон қилинди.

Мазкур мақола юзасидан шуни маълум қиламизки, мурожаат шаҳар ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Мурожаатда келтирилган ҳолат ўрганилиб, фуқарога кўмак бериш чоралари кўрилиши таъминланади.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

 
 
17-Noyabr, 2022-yil 20:00 |