МУНОСАБАТ: КСЕНИЯ КАЧУРИНАНИНГ МУАММОСИ НАЗОРАТДА
Ижтимоий тармоқларда Ксения Качурина исмли фуқаронинг қўшниси ноқонуний равишда қурилиш қилаётганлиги айтилган мурожаати тарқалди.
Мазкур ҳолат Самарқанд вилоят ҳокими томонидан назоратга олинди.
Ҳоким иштирокида ушбу муаммо ўрганилганида, фуқаронинг мурожаатида акс этган ҳолат ҳақиқатдан ҳам мавжудлиги аниқланди.
Мурожаатчига ёрдам бериш мақсадида тегишли чоралар белгиланди.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
2-Dekabr, 2022-yil 9:30 |