МУНОСАБАТ: ИТЛАР ҲУЖУМИГА УЧРАГАН БОЛАНИНГ САЛОМАТЛИГИ НАЗОРАТГА ОЛИНГАН, ИТЛАР УШЛАБ КЕТИЛГАН

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида болага итлар ҳужум қилгани ва такси ҳайдовчиси уни қутқариб қолгани ҳақида хабар тарқалди.
Бу бўйича шуни маълум қиламизки, ҳолат Самарқанд шаҳридаги "Ёшлар" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган автогураргоҳ (гараж) олдида содир бўлиб, итлар ҳам "автогараж"га тегишли бўлган. Итлар ҳужум вақтида боланинг оёқ қисмига ташланган.
Ушбу итлар тезда Ободонлаштириш бошқармасининг Назоратсиз ҳайвонларни овлаш гуруҳи томонидан тутилиб, Самарқанд шаҳар ветеренария ва чорвачиликни қўллаб-қувватлаш бўлимига топширилди.
Боланинг саломатлиги эса тўлиқ назоратга олинган.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
11-Iyul, 2023-yil 12:02 |
Yangiliklar
Yana Bir Noqonuniy Qurilish Buzildii
27-Mart, 2025-yil
Jinoyatchilikka Qarshi Kurashish Bo‘Yicha Ishlar Davom Etyaptii
26-Mart, 2025-yil