МУНОСАБАТ: БАРЧА БЕТОН ТЎСИҚЛАР ОЛИНДИ

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида ШҲТ саммити ўтказилиши муносабати билан Ҳамид Олимжон ва Нуробод кўчалари бетон тўсиқ билан ёпилиб, ҳамон тўсиқлар олинмаганлиги шикоят қилинган хабар тарқалди.
Ушбу хабар юзасидан шуни маълум қиламизки, ҳолат назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, ШҲТ саммити ўтказиладиган кунларда марказий кўчаларга яқин маҳалла кўчалари ҳам хавфсизликни таъминлаш мақсадида бетон тўсиқлар билан тўсилган эди. Тўсиқлар ҳақиқатдан ҳам ҳамон олинмаганлиги аниқланди.
Соха мутахассислари томонидан барча бетон тўсиқлар олинди.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
18-Sentabr, 2022-yil 11:10 |
Yangiliklar
O‘Zbekiston Respublikasining Doimiy Aholisi Sonii
12-Mart, 2025-yil
Munosabat: Chiqindilar Olindi Va Hudud Obodonlashtirildii
11-Mart, 2025-yil
Ikki Mahallada “Yashil Makon” Loyihasi Doirasida Ko‘Chat Ekildii
9-Mart, 2025-yil