МУНОСАБАТ: АБДУЛЛА ҚАҲҲОР МАҲАЛЛАСИДАГИ КЎЧА АСФАЛЬТ ҚИЛИНАДИ
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Абдулла Қаҳҳор маҳалласидаги кўча таъмирталаб ҳолатдалиги, тош тўкиб қўйилганлиги акс этган видеохабар тарқалди.
Ушбу хабар юзасидан шуни маълум қиламизки, хабардаги камчилик назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, ҳақиқатдан ушбу маҳалладаги кўчанинг асфальт қилиш жараёнлари якунланмай қолганлиги, тош тўкиб қўйилганлиги аниқланди.
Аниқланган камчиликлар бартараф этилиши, ушбу маҳалладаги кўчалар янги асфальт қилиниши бўйича тегишли чоралар белгилаб олинди.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
8-Sentabr, 2022-yil 14:00 |