Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

МУНОСАБАТ-1: ШИРИН МАҲАЛЛАСИДА МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИШ МАСАЛАСИ КЎРИБ ЧИҚИЛМОҚДА

Муносабат-1: Ширин маҳалласида мактаб ўқувчилари учун қулайлик яратиш масаласи кўриб чиқилмоқда

Ижтимоий тармоқларда “Фарҳод” шаҳарчаси Ширин маҳалласида мактаб ўқувчиларини мактабга қатнаши учун қўшимча автобуслар қўйилмагани айтилган хабар тарқалди.

Ушбу хабар юзасидан шуни маълум қиламизки, ҳолатга назоратга олинди ва масъуллар иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу маҳалла ўқувчилари учун қулайликлар яратиш масаласи атрофлича кўриб чиқилишини билдирамиз.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

 
 
22-Sentabr, 2022-yil 15:33 |