МУНОСАБАТ-1: ГАЛАОСИЁ МАҲАЛЛАСИ ФУҚАРОЛАРИ АЗИЯТ ЧЕКИШИ ОЛДИ ОЛИНАДИ
Zarnews сайтида "Ботга мурожаат: "Бошимиз устида" бино қуриб юборишди. Бу қонунга мосми?" сарлавҳали мақола эълон қилинди.
Ушбу мақолада келтирилган Галаосиё маҳалласи фуқароларининг мурожаати юзасидан шуни маълум қиламизки, мурожаат тезкор назоратга олиниб, масуъллар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш натижаларига мувофиқ, фуқаролар мурожаати қаноатлантирилиб, фуқароларга ноқулайлик туғдирган бино эгасига нисбатан қонуний чоралар кўрилиши таъминланади.
Ушбу ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
22-Avgust, 2022-yil 21:30 |