“МОҲИР АЛОҚАЧИ” КЎКРАК НИШОНИ ВА “ЎЗ КАСБИНИНГ УСТАСИ” БЕЛГИСИ ТАЪСИС ЭТИЛДИ
Ҳукумат қарори (681–сон, 29.11.2022 й.) билан Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида “Моҳир алоқачи” кўкрак нишони ва “Ўз касбининг устаси” белгиси таъсис этилди
✅ Қарорга кўра:
➖“Моҳир алоқачи” кўкрак нишони билан – ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган ҳамда соҳада камида 15 йил меҳнат стажига эга фуқаролар;
➖ “Ўз касбининг устаси” белгиси билан – ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида фаолият кўрсатаётган муҳандис, электромонтёр, кабелчи, почтачи, антенначи-мачтачи, оператор, фельдъегер каби оммавий касб эгалари соҳани ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун тақдирланади.
🗓 Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги ташкилотлар кўкрак нишони ҳамда “Ўз касбининг устаси” белгиси билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 апрелгача вазирликка тақдим этади.
❕Кўкрак нишони ҳамда “Ўз касбининг устаси” белгиси ҳар йили 7 май – алоқа соҳаси ходимларининг касб байрами арафасида топширилади.
💰Тақдирланганларга БҲМнинг тўрт ярим баравари (1 млн 350 минг сўм) миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
⚠️ Мазкур кўкрак нишони ва белги билан бир шахс бир марта мукофотланади.