КОРПОРАТИВ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ (ПҚ–415-СОН, 08.11.2022 Й.) ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ
Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–415-сон, 08.11.2022 й.) қабул қилинди
☑️ Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 декабрдан тижорат ташкилотлари фаолиятида қуйидаги талаблар бекор қилинади:
🔹 қуйидаги ташкилотларда ички аудитни ташкил этиш:
▫️масъулияти чекланган жамиятлар;
▫️активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 минг баробаридан кам, давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп акциядорлик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари;
🔹 МЧЖнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;
🔹 МЧЖнинг вакилларига умумий йиғилишда иштирок этиш учун бериладиган ишончномани нотариал тасдиқлаш;
🔹 МЧЖда захира жамғармаси ташкил этилганда, унинг миқдорини устав фондининг камида 15 фоизи этиб белгилаш.
🗓 2023 йил 1 мартдан унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият шаклида юридик шахс ташкил этиш тўхтатилади.
🔰 2023 йил 1 апрелдан:
➖МЧЖ устав фондига қўшиладиган, қиймати БҲМнинг 10 минг бараваридан кўп пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади ва баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмас;
➖юридик шахслар қайта ташкил этилганда, корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтган ҳисобланади.
📝 2023 йил 1 июлдан хўжалик жамиятининг филиаллари, ваколатхоналари ташкил этилганлиги ва унинг устав фонди шакллантирилганлиги ҳамда тўловга қобилиятсизлиги юзасидан иш қўзғатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да эълон қилинади.