МАҲАЛЛАЛАРГА НАМУНА МАҲАЛЛА
Мамлакатимизда Давлат раҳбари олиб бораётган ислоҳотларни маҳалла даражасида амалга ошириш, бу ислоҳотларнинг самараси ҳар бир хонадонга кириб бориши мақсадида маҳаллабай ишлаш тизими йўлга қўйилган эди. Ушбу тизим ўз самарасини бермоқда.
Бугун Самарқанд шаҳридаги Чашма маҳалласида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрам Эгамов, Халқ депутатлари шаҳар кенгаши котибияти, шаҳар кенгаши депутати ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида маҳалла аҳолиси билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида ушба маҳаллада шаҳардаги бошқа маҳаллаларга намуна сифатида олиб борилаётган ишлар хусусида фикр юритилди.
Учрашув сўнггида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан шаҳримиз тинчлиги, осойишталигини таъминлашда жиноятчиликка қарши курашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, ҳаётини халқ тинчлиги ва осойишталигини асрашга, Ватан равнақи йўлида хизмат қилишга бағишлаган, ўзига юклатилган вазифаларни чуқур англаб, олдига қўйилган вазифаларни сидқидилдан бажариб келаётган "Чашма" МФЙ раисининг ҳуқуқ-тарғибот масалалари бӯйича ӯринбосари, профилактика инспектори Туробов Достон Муҳитдин ӯғли шаҳар ҳокими ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.