Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

МАҲАЛЛА МАСЪУЛЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ДАВОМ ЭТЯПТИ

Маҳалла масъуллари учун ўқув-семинари давом этяпти

Яқинда Самарқанд шаҳридаги “маҳалла еттилиги” учун ўқув-семинари ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Самарқанд вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган махсус жадвал асосида ўтказилаётган семинарга Давлат бошқаруви академиясида тайёрланган малакали тренерлар, мутасадди идора ва ташкилот масъуллари жалб қилинган. Жараёнда Президентимизнинг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон фармони, ПҚ-402-сон қарори мазмун-моҳияти ҳамда уларда белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш бўйича тренинг ва машғулотлар ўтказилмоқда.

Семинар якунида иштирокчилардан ижтимоий сўров ва тест синови олиниши белгиланган.

Бугунги ўқув-семинарида Самарқанд шаҳар ҳокими ва шаҳар сектор раҳбарлари ҳам иштирок этди.
 

 
 
9-Fevral, 2024-yil 11:40 |