КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАР ЕРТЎЛАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?
🔰 Кўп квартирали уйлар ертўласидан фойдаланиш у жойдаги мулкдорлар розилигига асосан амалга оширилади.
(https://lex.uz/docs/5680686)📌 Ертўладан жойлар фақат ертўлада шуғулланилиши мумкин бўлган қуйидаги фаолият турларини амалга ошириш учун берилади:
● озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилиш (дўконлар, киоскалар, дўкончалар ва бошқалар);
● маиший хизмат кўрсатиш (сартарошхона, пойабзал тикиш ва таъмирлаш, оптика, соат созлаш устахоналари, тикувчилик ва каштачилик, ателье);
● умумий овқатланиш (ресторанлар, кафе, кафетерийлар, музқаймоқ ва чанқовбосди ичимликлар барлари, газакхоналар);
● банк хизматлари кўрсатиш (банкларнинг бўлимлари ва валюта алмаштириш пунктлари);
● алоқа хизматлари кўрсатиш (почта бўлими) ва курьерлик фаолияти;
● газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан савдо қилиш;
● бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш;
● гулчамбарлар, сунъий гуллар ва гул маржонларини тайёрлаш;
● рассомлик ва ҳайкалтарошлик;
● хизмат кўрсатиш ва тадбиркорларнинг офислари ҳамда идоралари;
● видео ва фотосуратга олиш, компьютер хизматлари;
● таржима ва таҳрир хизматлари;
● дизайн, чизмачилик-графика хизматлари;
● кийим-кечак ва идишларни ижарага бериш хизмати;
● риэлторлик фаолияти;
● газламаларга нақшлар солиш, трафаретли босма ва қўлда расм чизиш хизматлари;
● жисмоний тарбия ва спорт муассасалари фаолияти;
● давлат ташкилотларини жойлаштириш;
● суғурта ташкилотларини жойлаштириш.
✅ Ертўладан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўловларининг энг кам миқдорлари ҳокимликлар томонидан тасдиқланади.
🚫 Ертўладан фойдаланувчи томонидан уни бошқа шахсларга сотиш, ҳадя этиш, гаровга қўйиш ва ижарага беришга йўл қўйилмайди.
Yangiliklar
21-Noyabr, 2024-yil
20-Noyabr, 2024-yil
20-Noyabr, 2024-yil
20-Noyabr, 2024-yil
19-Noyabr, 2024-yil