ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛГАН ЭР-ХОТИН ЎРТАСИДАГИ НИЗО МАСЪУЛЛАР ИШТИРОКИДА МУҲОКАМА ЭТИЛДИ, УЛАР АЙНИ ПАЙТДА БИРГА ЯШАМОҚДА
Ижтимоий тармоқларда тарқалган эр-хотин ўртасидаги низо масъуллар иштирокида муҳокама этилди, улар айни пайтда бирга яшамоқда
Ижтимоий тармоларда “Самарқандда нималар бўляпти” сарлавҳаси остида эркак аёлини аёвсиз калтаклагани ва уни қувиб юргани ҳақида видео тарқалган.
Ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:
Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Самарқанд вилояти Оқдарё туманида рўйхатда турувчи фуқаро Тураева Насиба Джуракуловна ишлари билан Самарқанд шаҳрида яшовчи танишиникига келади ва бир кеча тунаб, эртаси куни соат тахминан 17:10 ларда кўчада савдо дўконига чиққанда унинг 2000 йилда туғилган турмуш ўртоғи Юлдошев Темур Абдужалилович кўриб қолади. У турмуш ўртоғини ўзининг автомашинасига ўтирғизаман деганида аёли қўрққанидан кўчадаги нотаниш аёлнинг машинасига ўтириб олиб, бошқарувда бўлган аёлдан автоуловни тезроқ ҳайдашни, бўлмаса турмуш ўртоғи уни бирон нарса қилиб қўйишини маълум қилади.
Шунингдек, ушбу ҳолатларга аниқлик киритиш ва воқеа сабабларини тўлиқ ўрганиш мақсадида масъуллар эр-хотин билан суҳбатлашганда аёл турмуш ўртоғининг розилигисиз чет элга чиқиш учун фуқаролик паспорти олгани натижасида турмуш ўртоғи балан ўрталасида низо келиб чиқиб, аёл уйидан аразлаб, танишининг уйига чиқиб кетгани очиқланди.
Бироқ мазкур ҳолат натижасида юзага келган муаммоли вазиятнинг ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетганидан эр-хотин хабарсиз экани ва айни пайтда улар ярашиб бирга яшаб келаётганликларини билдиради.
Зебо Саидова, Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи.