ХОТИН-ҚИЗЛАР МАСАЛАЛАРИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
Бугун Самарқанд шаҳридаги Чашма маҳалла фуқаролар йиғинида шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зебо Саидова иштирокида маҳаллада хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, ИИБ ҳамкорлигида маҳаллаларда ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлаш, турли салбий иллатларга қарши курашиш, оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жиноят ҳуқуқбузарликлар содир этишга ва жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган хотин-қизлар билан якка тартибдаги профилактик ишларни амалга ошириш, бунда уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорлик ғояларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Yangiliklar
5-Dekabr, 2024-yil
3-Dekabr, 2024-yil