Ishonch telefoni
Ish vaqti: uzluksiz

+99866-233-24-96

ХОРИЖДАГИ ҲОКИМ ЎРИНБОСАРИ "САМАРКАНД-УТРЕРХ" САВДО УЙИ ОЧИЛГАНИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ

Хориждаги ҳоким ўринбосари "Самарканд-Утрерх" Савдо уйи очилганини маълум қилди

"Дунёда етакчилик қиладиган Нидерландия давлатида илк бор Самарканд шаҳар хокимлиги ташаббуси ва амалий ёрдамида муваффакиятли уч кунлик музокара якуни билан "Alif international" BV компанияси ва Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Samarkand Golden Chickpeas” оилавий корхонаси ўзаро ҳамкорликда ҳўл ва қуритилган мевалар савдоси буйича "Самарканд (Узбекистон) Утрерх (Нидерландия)" Савдо уйи очилди." Шундай дея хабар қилди хориждаги ҳоким ўринбосари Эркин Ражабов. 
 
Э.Ражабовга кўра, олдин қуруқ мевалар туркия давлати ва унинг корхоналари орқали экспортга чиқарилганбўлса энди эса тўғридан-тўғри Европа мамлакатларига экспорт амалга оширилади ва сифати сақланиб, нархи ошишининг олди олинади. 

– Бундан ташқари келгусида Самарқанд ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари ва  брендлари шу Савдо уйи орқали реклама қилинади, деди – ҳоким ўринбосари. – Дарвоқе, Савдо уйи дунё ишлаб чиқарувчилар ва дунё брендлари жойлашган йирик логистика маркази қаторида очилди.

 
 
7-Aprel, 2022-yil 12:51 |